Тошкент вилоятида баланд тоғликка кўтарилиб, бедарак йўқолган йигит топилди

Тошкент вилоятида баланд тоғликка кўтарилиб, бедарак йўқолган йигит топилди

Тошкент вилоятида баланд тоғликка кўтарилиб, бедарак йўқолган йигит топилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, 22 май куни 10 кишидан иборат йигитлар Паркент туманидаги Кумушкон тоғига дам олишга чиққан. Баландликка кўтарилишганида бирдан кучли ёмғир ёға бошлагани сабабли тезда тоғдан тушган.

Бироқ йигитлар пастга тушганида шерикларидан бири қолиб кетганини билиб, уни қидирган. Шу мақсадда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳидан ёрдам сўрашган.

Уч соатлик қидирув жараёнида бедарак йўқолган йигит соғ-омон топилган.