Тошкент вилоятида бир гуруҳ экстремистлар ушланди

Тошкент вилоятида бир гуруҳ экстремистлар ушланди

Тошкент вилояти Зангиота туманида яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ шахслар аниқланди.

Экстремистлар Тошкент вилояти Прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган "Хавфсиз ҳудуд" тезкор тадбири давомида қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ёнида тиғли жисм олиб юриш, белгиланган карантин ва "Паспорт-виза" қоидаларини бузиш, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш, безорилик ҳамда ноқонуний ов қуроли сақлаш каби бир нечта ҳолатлар аниқланиб белгиланган тартибда чора кўрилган.