Тошкент вилоятида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган 27 киши ушланди

Тошкент вилоятида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган 27 киши ушланди

Тошкент вилоятида «Хавфсиз ҳудуд» тезкор-профилактик тадбири давомида яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди, деб хабар бермоқда  вилоят ИИББ матбуот хизмати.

Хусусан, Тошкент вилоят ИИББ, прокуратура, ДХХ билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳри, Оҳангарон ва Чиноз туманларида ўтказган «тезкор тадбир» давомида шундай шахсларниниг 27 нафари аниқланиб, ушланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.