Тошкент вилоятида "гашиш" моддасини $20 мингга пуллаётган шахс қўлга тушди

Тошкент вилоятида

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Бекобод тумани Фарҳод маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Э.А туманнинг Зафар қўрғони марказида $20 минг эвазига 1 кг "гашиш" гиёҳвандлик воситасини махсус харидорга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.