Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида катта майдонларга соя экилади
16.04.2022 08:31,  
83

Бу йил Тошкент вилояти далаларида 10 минг гектар ер майдонига соя экиш режалаштирилган бўлиб, мавсум бошидан буён 4 минг 555 гектарга ерга уруғ қадалди. Ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп соя ҳосили етиштириш мўлжалланган.

Янгийўл ва Қуйи Чирчиқ туманлари миришкорлари бу йил мўлжални юқори олиб, давлатга баракали хомашё сотиш режасини бажаришни ният қилган.

Соя экиш ишларига 75 дан зиёд юқори унумли экиш сеялкалари жалб этилган бўлиб, экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш бўйича назорат ўрнатилган.

Соянинг асосан (ЕС МEНТОР РС-2), (Солена РС-2) Ментор, Оптима Славия, Силена навлари экиляпти.

Соя дони таркибида 50 фоиз оқсил, 28 фоизгача мой борлиги олимлар томонидан илмий исботланган бўлиб, халқ хўжалигида 400 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ундан фойдаланилади.

Соядан ташқари, вилоятда кунжут ва кунгабоқар ўсимликларини экиш ҳам алоҳида эътиборга олинган. Кунгабоқар ўсимлиги ҳам жаҳонда энг кўп тарқалган мойли экинлардан саналади. Бугунги кунда 3 080 гектар майдонда кунгабоқар ўсимлиги экиш режалаштирилган, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан