2021 йилнинг 10 май куни Ж. Азамат “102” қисқа рақамига берган хабарига кўра, шу куни соат 15:00 ларда Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган “Авто суғурта” биносига таниши 33 ёшли А. Азамга тегишли “Laсetti” автомашинасида "Севара" исмли қиз билан келиб, суғурта полисини янгилаш мақсадида автомашинасини "Севара" га ташлаб бинога кириб кетганини, қайтиб чиққанларида эса автомашинаси жойида йўқ бўлиб қолганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 21 ёшли Б.Севара содир этганлиги аниқланиб, автомашинани Тотувли маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Севарага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.