Тошкент вилоятида музлаб қолган сайёҳнинг жасади топилди

Тошкент вилоятида музлаб қолган сайёҳнинг жасади топилди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жасад топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ хабар қилди.

Маълум бўлишича, 50 ёшлар атрофидаги эркакнинг жасади музлаб қолган бўлган. У тошкентлик сайёҳ экани айтилмоқда.

Таъкидланишича, у яқин йўлдан юриш учун шерикларидан ажралган ва музлаб қолган. Айни вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.