Тошкент вилоятида қиймати 150 миллион долларлик ИЭС ишга тушди

Тошкент вилоятида қиймати 150 миллион долларлик ИЭС ишга тушди

Бугун, 14 январь куни Қибрайдаги қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси бугун, 2022 йил 14 январь куни соат 11:15 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,0 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига, йилига 290 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Умумий қиймати 150 млн АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.