Тошкент вилоятида ёш йигит ҳайдовчини арматура билан уриб ўлдирди

Тошкент вилоятида ёш йигит ҳайдовчини арматура билан уриб ўлдирди

Тошкент вилоятида ёш йигит пул сўраб ҳайдовчини арматура билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2020 йил 5 январь куни маст йигит арматура бўлаги ва пичоқ билан қуролланган. Кейин автовокзалга бориб, «Cobalt» русумли автомашинанинг ҳайдовчисини топиб, Фарғонага сафар уюштирган. Йигит Тошкент-Фарғона йўналиши бўйича кетаётиб, дўстидан бирор нарса олиш кераклигини айтиб, ҳайдовчидан тўхташни сўраган. Бу Ангрен дарёси яқинида содир бўлган. Ҳайдовчи тўхтагач, йигит унинг бошига темир бўлаги билан бир неча марта уриб, калтакланган эркакнинг 325 минг сўм пули ва «Samsung A3» телефонини ўғирлаб кетган.

Йигит шу билан тўхтаб қолмаган ва ҳайдовчидан барча пуллари қаердалигини сўрай бошлаган. Калтакланган эркак бошқа пули йўқлигини айтади, шундан сўнг унинг бошига йигит томонидан яна арматура билан урилган ва бу унинг ўлимига сабаб бўлган.

Ҳужумчи жасаддан қутулиб, машинани қон ва излардан ювиш орқали жиноят изларини яширишга уринган, аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган.

Йигит 19 йилга озодликдан маҳрум этилди.