Тошкент вилоятида ЙПХ ходими хизмат машинасининг маёқчасини ёқиб қўйиб, шахсий мақсадда фойдаланганига изоҳ берилди

Тошкент вилоятида ЙПХ ходими хизмат машинасининг маёқчасини ёқиб қўйиб, шахсий мақсадда фойдаланганига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ автомобили маёқчаси ёқиб қўйилгани, ИИО ходими гўёки хизмат фаолиятини олиб бораётгандай, аслида эса шахсий манфаати йўлида оилавий фойдаланаётгани айтилган видео тарқалди. ЙҲХББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Ҳолат ўрганилганда 26 август куни Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Б.Ш. фарзандининг саломатлиги ёмонлашганлиги сабаб ўзига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган Lacetti автомобилида уйига бориб, фарзандини шифохонага олиб боргани, шунингдек, бошқа оила аъзолари билан COVID-19 бор-йўқлигини текшириш мақсадида тест топширгани, ушбу жараёнларда махсус хизмат автомобилидан фойдалангани маълум бўлган.

ЙҲХББ ҳозирги пандемия вақтида ходимнинг хатти-ҳаракати мақсадли эканлиги, фарзанд саломатлиги ҳар қандай инсон учун биринчи навбатда зарурлиги инобатга олинганини таъкидлаб, итимоий тармоқ фаолларидан ҳар қандай видео ва хабарларни батафсил ўрганмасдан, турли изоҳлар билан тарқатмасликни сўради.