Тошкент – Хўжайли йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент – Хўжайли йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди

Жорий йилнинг 13 октябрь кунидан Транспорт вазирлиги қошидаги Uzautotrans service МЧЖ томонидан Тошкент – Хўжайли йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйди.

Тошкент – Хўжайли йўналишидаги автобус соат 11:45 да “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланишни бошлайди. Хўжайлидан эса автобус соат 11:45 да Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади. Ушбу йўналиш чипта нархи 125 000 сўм этиб белгиланган. 

Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан, шунингдек, Uztrans.uz ягона интерактив ахборот портали ва avtoticket.uz сайти орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.