"Тошкент – Хожикент – Тошкент" йўловчи поездларининг 4 та рейси бир кунга бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 28 май куни соат 09:30 дан 16:30 гача “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли Қодиря – Оққовоқ станциялари оралиғидаги темир йўлнинг 15-16 километрида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.  

Шу боис, 28 май кунги ҳаракат жадвали бўйича соат

07:10 даги “Тошкент – Хожикент”

10:10 даги “Ходжикент – Тошкент”

14:06 даги “Тошкент – Хожикент”

16:42 даги “Хожикент – Тошкент” йўналишларида ҳаракатини амалга оширадиган 6429/6430 ҳамда 6435/6436-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлари қатнови бекор қилинади.  

Шу куни соат 17:31 ҳамда соат 19:13 да ҳаракатланадиган “Тошкент –Хожикент” йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.