Тошкентда “Матиз” поезд билан тўқнашиб кетди

Тошкентда “Матиз” поезд билан тўқнашиб кетди

2020 йил 7 февраль куни тахминан соат 6.20 да Мирзо Улуғбек туманида Кичик Ҳалқа автомобиль йўлидаги “Салар” темирйўл бекати яқинидаги тартибга солинмаган темир йўлни кесиб ўтиладиган жойда йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

“Матиз” автомобили (давлат рақами 01 H 006961) ҳайдовчиси 66 ёшли Александр А. Охунбобоев-Чуқурсой йўналиши бўйлаб ҳаракатланган машинист Бахром Р. бошқарувидаги 3471-сонли поезднинг 2458-сонли электровоз билан тўқнашган.

ЙТҲ сабаби: “Матиз” автомобили ҳайдовчиси яқинлашаётган поезд йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан ва уни ўтказиб юбормасдан темир йўлни кесиб ўтиладиган жойга чиққан.