Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 1 кунда ниқоб тақмаган мингга яқин киши жаримага тортилди
5.07.2021 07:40,  
125

Тошкентда 3 июль, шанба куни карантин қоидаларига риоя этмаган ва тиббий ниқоб тақмаган 964 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди, 4885 нафар фуқаро эса огоҳлантирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

«Ҳурматли фуқаролар, карантин қоидаларига риоя этишингиз, авваламбор, сизларнинг ва яқинларингизнинг соғлиғи учун керак. Тиббий ниқоб тақинг, ўзингизни ва атрофдагиларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилинг», — дея огоҳликка чақирган ИИББ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқобсиз юриш 2020 йилнинг март ойидан бошлаб тақиқланган. Ниқобсиз юрганлар жаримага тортилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан, ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (4 июль ҳолатига кўра, 1 миллион 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда вирусдан ҳимояланиш учун тавсия этиладиган ниқоблардан яқин орада воз кечиш режаси йўқлигини айтганди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан