Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 10 га яқин шахсдан иборат жиноий гуруҳ фош этилди
25.04.2022 04:10,  
428

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 10 га яқин шахсдан иборат бўлган «жиноят занжири» узилди.

Хусусан, Зангиота тумани «Тўқимачи» маҳаллада яшовчи 1983 йилда туғилган Қ.С. 18 яшар шартли харидорга 4 дона (таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган) дори воситасини 250 минг сўмга сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланган. Шунингдек, унинг ёнидан 10 дона шу турдаги дори воситаси далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Шу тариқа бошланган тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахс ва бошқаларни дори билан таъминлаётган Учтепа туманида яшовчи 42 ёшли Жавлон, 52 ёшли Бахтиёр, Олмазор ва Юнусобод туманида яшовчи 25-27 ёшли Рустам ва Муҳаммад ҳамда Тошкент туманида яшовчи 44 ёшли Шерзод ва 31 ёшли Жасур исмли шахслар ҳам шартли харидорга дориларни сотаётган вақтида ушланган.

Занжирнинг навбатдаги аъзоси Чилонзор туманидаги дорихоналардан бирида сотувчи бўлиб ишловчи 24 ёшли Жавоҳир эса 200 дона (таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган) дорини 3 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Унинг автомашинасидан эса 590 дона шу турдаги дори воситалари далилий ашё сифатида олинган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, 9 нафар шахс қўлга олинган бўлса, улардан бозор нархи 34 млн сўмга тенг бўлган, жами 1 351 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ноқонуний муомаладан олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан