Тошкентда 17 ёшли йигит отасини пичоқлаб қўйди

Тошкентда 17 ёшли йигит отасини пичоқлаб қўйди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 47 ёшли муқаддам судланган А.И. пичоқланган ҳолда топилган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

22 январь куни соат 01.00 да Яккасарой тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Унда Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда оилавий келишмовчилик юзага келгани ҳақида маълум қилинган. 

Келишмовчилик натижасида 17 ёшли ўрта мактаб ўқитувчиси ўз отаси фуқаро А.И. ни пичоқлаб қўйгани аниқланди. А.И. тиббиёт муассасасига етказилган, тиббий муолажаларга қарамай вафот этган