Тошкентда 25 ёшли қиз автомашинани олиб қочди

Тошкентда 25 ёшли қиз автомашинани олиб қочди

Тошкент шаҳар ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 1 ноябрь куни соат 14:42 ларда К.М.га тегишли бўлган Nexia-3 автомашинаси Чилонзор туманидан олиб қочилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти миқёсида қидирув ишлари амалга оширилди. Натижада, шу куннинг ўзидаёқ Паркент туманида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспектори томонидан ушбу автомобилга тўхташ ишораси берилишига қарамасдан, ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган. Керакли чора тадбирлар амалга оширилиб, автомобиль тўхтатилган.

Суриштирув натижасига кўра, ушбу жиноятни 1996 йилда туғилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи Т.Б томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, Т.Б. Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига далилий ашёлар билан биргаликда топширилган.