Тошкентда 34 ёшли хомиладор аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкентда 34 ёшли хомиладор аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 34 ёшли Б.М. (аёл)да 5 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва 6 июль кунига қадар у пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида даволанган. 6 июль куни бемор шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган бўлиб, касаллик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асорати билан кечган.

Беморда 24 ҳафталик учинчи ҳомиладорлик бўлган ва асоратланган акушерлик анамнези, камқонлик каби ҳамроҳ касалликлар билан оғриган.

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.