Тошкентда 4 нафар қиз 4 минг долларлик тақинчоқни ўғирлаганликда гумонланмоқда. Улар орасида 12 ёшлиси ҳам бор

Тошкентда 4 нафар қиз 4 минг долларлик тақинчоқни ўғирлаганликда гумонланмоқда. Улар орасида 12 ёшлиси ҳам бор

Тошкент шаҳрида 4 нафар қиз 19 ёшли қизнинг 4 минг долларлик тақинчоқларини ўғирлаганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса Учтепа туманида Хуршидабону С.нинг уйида содир бўлган. Хуршидабону ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилгач гумонланувчилар ушланган.

Улар 28 ёшли Гулшан Д., 20 ёшли Тўхтагул Д., 19 ёшли Зарина Х. ва 12 ёшли Н.Д.лар экани маълум қилинди. Айни вақтда ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.