Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 5 ёшли бола ўғирлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди
30.09.2021 13:47,  
57

Ижтимоий тармоқларда «Қорасарой» турар жой мажмуаси яқинида номаълум шахс автомобилига 5 ёшли болани ўтқизмоқчи бўлгани ҳақида овозли хабар тарқалган. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилишича, ушбу маълумот текширилди ва ёлғон хабар экани маълум бўлди.

Тошкент шаҳри ҳудудида бола ўғрилиги билан боғлиқ факт қайд этилмаган.

«Ҳурматли фуқаролар! Ижтимоий тармоқларда, мессенжерларда, интернет майдонда ҳар сонияда турли хил хабарлар тарқайди.

Эҳтиёт бўлиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиришлар ҳеч қачон ортиқча бўлмайди. Фарзандларингизга ширинлик таклиф қилиб, нотаниш подъездга, уйга кириш, бегона автомобилга минишга чорловчи бегоналардан эҳтиёт бўлишни ўргатинг», – дейилади ИИББ хабарида.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддасида (ёлғон ахборот тарқатиш) ва Жиноят кодексининг 244-6-моддасида (ёлғон ахборот тарқатиш) жавобгарлик кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан