Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 571,3 млнлик газ ўғирлангани аниқланди
6.12.2020 18:18,  
412

Тошкентнинг Сергели туманида “Тошиссиққувати” ДУКга қарашли қозонлардан бирининг ҳудудида газ ўғирлаш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.

Иссиқлик таъминоти корхоналарини табиий газ билан таъминлаш тизимини ўрганиш жараёнида, Сергели тумани, Нилуфар кўчаси 28-уйида жойлашган ҳамда“Қурувчи” массивининг кўп қаватли уйларини ва бошқа объектларни иссиқлик билан таъминловчи “Тошиссиққувати”га қарашли “Саноатэнeрго” қозонларидан бирининг қўриқланувчи ҳудудида табиий газни ўғирлаш ҳолати аниқланди.

Қозонхона биносининг ички қисмида иккита оҳак пишириш учун печ ва 12 та ностандарт газ горелкаларининг табиий газ таъминоти тизимига резина шланг орқали улангани аниқланди. Оҳак печларининг бирида тайёр маҳсулот, иккинчисида оҳак тошлари мавжуд бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу объектда табиий газни ноқонуний истеъмол қилиш ҳажми 571,3 минг куб метрни ҳамда ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатлар натижасида газ таъминоти ташкилотларига етказилган зарар 571,3 миллион сўмдан зиёдни ташкил этмоқда.

Қайд этилган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича барча далил ва ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан