Тошкентда 66 та меҳмонхона ва 12 та савдо-кўнгилочар марказларини қуриш режалаштирилган

Тошкентда 66 та меҳмонхона ва 12 та савдо-кўнгилочар марказларини қуриш режалаштирилган

Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти 2021-2023 йилларга режалаштирилган туризм соҳасидаги инвестисия лойиҳалари тўғрисида хабар берди.

 Бошқарманинг маълумотларига кўра, пойтахтда уч йил ичида маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар томонидан жами 9,442 триллион сўмлик сармоялар киритилади, уларнинг 739,5 миллион доллари хорижий инвестисиялардир.

Тошкент шаҳрида 90 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Улардан 66 таси меҳмонхона (3596 та хона, 7050 та ётоқхона), 12 та савдо-кўнгилочар марказлари, 9 та истироҳат боғи ва 3 та ҳунармандчилик марказлари бўлади. Шу билан бирга, 6102 та янги иш ўринларини яратиш кутилмоқда