Тошкентда 8 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди (фото)

Тошкентда 8 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди (фото)

2021 йил 12 декабрь куни тахминан соат 15:00 да Чилонзор тумани Дўмбиробод чорраҳасида 70-сон маршрут бўйича ҳаракатланувчи «Isuzu» русумли автобус ҳайдовчиси ҳозирги маълумотларга кўра бошқарувни бажара олмасдан бир нечта автомобиллар: «Labo», «Spark», «Nexia-3», «Matiz», «Matiz», «Lacetti» ва «Nexia-2» автомобилларнинг тўқнашувига сабабчи бўлган.

Тўқнашув оқибатида автобус йўловчиси ва «Лабо» ҳайдовчисига бадан шикастлари етган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.