Тошкентда 81 ёшли эркак рашк сабаб хотинини болта билан ўлдирмоқчи бўлди

Тошкентда 81 ёшли эркак рашк сабаб хотинини болта билан ўлдирмоқчи бўлди

Тошкент шаҳар Сергели туманида 81 ёшли эркак рашк сабаб хотинини болта билан ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда Олий Суд ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, эркак рашк сабаб қўлига тушган қурол билан хотинини ўлдирмоқчи бўлган. Шунда у болта олиб, хотинининг бошига 2 марта урган. Шундан сўнг аёл уйдан қочиб чиқиб кетган. Эркак эса оёғидаги жароҳат сабабли унга ета олмаган. Қайд этилишича, аёлнинг қичқириғини қўшнилар эшитиб, уни шифохонага олиб борган. У ерда шифокорларнинг ҳаракати сабаб унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Маълум қилинишича, Сергели судида эркакнинг иши кўриб чиқилган. Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, аёлга етказилган жароҳатлар танага оғир шикаст етказиш ҳисобланади. 81 ёшли эркакка нисбатан эса суд психиатрия экспертизаси тайинланган. Жиноят содир этаётган вақтда у ўзини бошқара олмаган, шу сабабли суд уни Жиноят кодексининг 97- моддаси 1 қисмида назарда тутилган жиноятни содир этгани учун ақлдан озган деб топди.