Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

Жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 18.40 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Минор метроси қаршисида ҳайдовчиси 1990 йилда туғилган Т.Ж. бошқарувидаги давлат рақами 01 968 ХАА бўлган 72-сонли йўналишли автобус ҳаракатланаётган вақтида, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Т.У.ни уриб юборган.

Натижада пиёда олган жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Марҳум Т.У.нинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.