Тошкентда автобусларда тегажоғлик ҳақида хабар бериш учун фавқулодда тугмалар ўрнатилади

Тошкентда автобусларда тегажоғлик ҳақида хабар бериш учун фавқулодда тугмалар ўрнатилади

Тошкентдаги автобусларда транспортда жинсий зўравонликка уринишлар ҳақида хабар бериш учун фавқулодда қўнғироқ тугмаси ўрнатилмоқда. Бу ҳақда блогер ва жамоат арбоби Азиза Умарова ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

 

Унга кўра, 2021 йил августда аҳоли орасида жамоат транспортида тегажаклик қилиш ҳолатлари юзасидан махсус сўровнома ўтказилган. Сўровномада 100 га яқин респондент иштирок этган.

Иштирокчиларнинг 77,5 фоизини аёллар22,5 фоизини эркаклар ташкил қилган.

Сўровнома хулосасига кўра, 12,5 фоиз овоз доимий равишда, 40 фоизи эса бир ёки икки марта жамоат транспортида шу каби ҳолатларга дуч келгани айтилган. Таъкидланишича, сўровномада қатнашганларнинг 60 фоизи тегажаклик ҳолатига дуч келган. Уларга мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида савол берилган.

Респондентларнинг 51 фоизи қандай йўл тутишни билмаслигини айтган. "Нега жабрланувчилар ёрдам сўрашга ҳаракат қилмайди?" деган саволга қуйидаги жавоблар берилган:

—  Ўзимни қандай тутишни билмайман - 49 фоиз;
—  Айбдорнинг жазоланишига ишонмайман - 22 фоиз;
—  Айбдорлик ва уят ҳисси - 19,5 фоиз;
—  Айбдордан қўрқиш ҳисси - 8,5 фоиз.

Шунга қарамай, сўровнома иштирокчиларининг 87 фоизи бу муаммони жуда долзарб баҳолаган. 93 фоиз иштирокчи зўравонликнинг олдини олиш учун ишлатиладиган чора-тадбир ҳақида тушунчага эга эмаслигини айтган.

Қайд этилишича, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ зўравонлик ҳолатида чиптачи ёки ҳайдовчига мурожаат қилиш кераклиги айтиб ўтилган янги намунадаги йўл чипталарини чиқаришни режалаштирган. Бундан ташқари, транспортда фавқулодда хабар қилиш тугмаси ўрнатилиши қайд этилган.