Тошкентда аёл ўзининг Mercedes Benz'ини шаҳар ҳокимлигига текинга берди

Тошкентда аёл ўзининг Mercedes Benz'ини шаҳар ҳокимлигига текинга берди

Тошкентда фуқаро ўзига тегишли Mercedes Benz автомобилини шаҳар ҳокимлигига берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.

Тошкентда аёл ўзининг Mercedes Benz'ини шаҳар ҳокимлигига текинга берди

Қарорда келтирилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишлар бошқармаси ва фуқаро Латипова Зиёда Бахромовнага тегишли Mercedes Benz S500 HYBRID русумли, давлат рақами 01М798НВ бўлган қора рангли енгил автотранспорт воситасини Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ихтиёрий равишда беғараз (текинга) бериш таклифи маъқулланди.

"Автомобиль техник кўрикдан ўтказилиб, самарали фойдаланиш чоралари кўрилсин", - дейилади қарорда.