Тошкентда банкоматдан 165 млн сўм ўғирлаган йигит ушланди

Тошкентда банкоматдан 165 млн сўм ўғирлаган йигит ушланди

18 сентябрь куни соат 00:50 ларда Яшнобод туманининг Авиасозлар-2 даҳасида Халқ банки томонидан ўрнатилган банкоматлардан биридаги 165 млн сўм ўғирлаб кетилгани ҳақида ИИББга маълумот берилган.

Жиноят-қидирув бўлими ходимлари ниқобланган гумонланувчини иссиқ изидан қўлга олган.

Аниқланишича, 24 ёшли, бир неча марта судланган Самир ўғирланган пулларни ўз харажатларига ишлатиб юборган. Қўлга олинганида уйидан 73 млн сўм топилган. Унинг айтишича, у ўша куни жиноятни амалга оширишдан олдин спиртли ичимлик ичган.

Ҳолат бўйича ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноий иш очилган. Унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.