Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда бинонинг 9-қаватидан тушиб кетган эркак ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди
21.04.2022 22:33,  
540

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда эркак Халқаро ҳамкорлик маркази биносининг нинг 9-қаватидан тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, бугун, 21 апрель куни соат 11:50 ларда Юнусобод туманида жойлашган Халқаро ҳамкорлик маркази биносининг 9-қаватидаги чекиш учун мўлжалланган очиқ қисмидан 42 ёшли эркак ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, бугун содир этилган ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган из, далил ва бошқа муҳим буюмлар инсон таъсири оқибатида йўқолиши ёки шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида, жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилган ҳолда воқеа жойи атрофи белгиланган тартибда ўраб олинган ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси тергов ходимлари томонидан кўздан кечирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан