Тошкентда BMW X5 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль ағдарилиб кетди (фото)

Тошкентда BMW X5 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль ағдарилиб кетди (фото)

Тошкент шаҳри Учтепа туманида 22 ёшли ҳайдовчи BMW X5 машинасининг бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 декабрь куни соат 12:10 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Тўқимачи кўчасида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. BMW X5 автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги симёғочга урилиб, автомобиль ағдарилган.

«Ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.