Тошкентда бўлиб ўтадиган профессионал бокс кечасида кимлар жанг қилади? Тўлиқ жадвал

Тошкентда бўлиб ўтадиган профессионал бокс кечасида кимлар жанг қилади? Тўлиқ жадвал

Кейинги йилларда жаҳон миқёсидаги профессионал бокс мусобақаларида Ўзбекистон номини ҳимоя этаётган боксчиларнинг эришаётган натижалари янгича кўриниш олмоқда.

Профессионал боксчиларимиз Муроджон Аҳмадалиев, Қудратулло Абдуқаҳҳоров, Шоҳжаҳон Эргашев, Бектемир Мелиқўзиев, Ҳасанбой Дўсматов, Фазлиддин Ғоибназаров, Олимжон Назаров, Шаҳрам Ғиёсов, Равшан Умурзақов, Достон Турдиев, Абдулазиз Нажмиддинов, Рустам Тўлаганов каби бир қатор спортчиларимиз ўз йўналишларида муваффақиятли иштирок этб келмоқда.

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳамда SAFPRO промоутерлик компанияси томонидан ташкиллаштириладиган бокс жанглари ҳам иқтидорли боксчиларни тарбиялашда муҳим мусобақа бўлиб қолиши шубҳасиз.

Мазкур “Профессионал бокс кечаси”нинг макрказий жанги "BeFit" клуби аъзоси Исломбек Пирманов (2-0, 2 КО) озарбайжонлик  Рауф Агаев (31-7, 14 КО) ўртасида WBC минтақавий камари учун бўлиб ўтади. Шунингдек, хамюртимиз Абдуҳамид Ҳакимов бокс оқшомида WBC Asia камарини ҳимоя қилади. Ажойиб бокс оқшомида Достон Турдиев, Рустам Эргашев, Беҳруз Раҳмонов, Жўрабой Зокиров, Шукрулло Воҳидов каби профессионал боксчиларимиз рейтинг жангларида иштирок этишади.

“Профессионал бокс кечаси”нинг супервайзери этиб Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Набижон Исманов белгиланган.

Мусобақани кузатиш учун Тошкентга Бутунжаҳон боксчилар уюшмаси(WBC) ижроқўми аъзоси, WBCнинг МДХ ва Балтика давлатлари бўлими президенти Владимир Лаптев, жаҳондаги энг кучли промуотерлик компанияларидан бири RSS промуотерлик ташкилоти бош директори Герман Титов каби профессионал бокс оламида ўз нуфузига эга бўлган шахслар иштирок этишади

Мусобақалар 29 май куни кечки соат 19.00 да бошланади. Мусобақаларни тoмоша қилиш учун спорт мажмуага кириш бепул.

 

  “ПРОФЕССИОНАЛ БОКС КЕЧАСИ”

 ЖЎФТЛИКЛАРИ РЎЙХАТИ

 

Вазн тоифаси

  п/п

Ф.И.

Давлати

 

Ф.И.

Давлати

4 раунд

61,2 кг

1

Эгамберди Нуриддинов

Ўзбекистон

-

Темур Деҳқанов

Ўзбекистон

4 раунд

72,2 кг

3

Дилшод Исроилов

Ўзбекистон

 

Максуд Матязов

Ўзбекистон

4 раунд

+90 кг

5

Обиджон Тохиров

Ўзбекистон

-

Мухаммадбобур Мирзажонов

Ўзбекистон

6 раунд

61,2 кг

2

Шукрилло Вохидов

Ўзбекистон

-

 

 

6 раунд

66,7 кг

4

Элдорбек Саидов

Ўзбекистон

-

Собиржон Тургунов

Ўзбекистон

6 раунд

66,7 кг

6

Бехруз Рахмонов

Ўзбекистон

-

Журавой Зокиров

Ўзбекистон

10 раунд

79 кг

7

Абдухамид Хакимов

Ўзбекистон

-

Алишер Хабибуллаев

Ўзбекистон

WBCнинг Шарқий Осиё-Европа ва Прибалтика давлатлари ташкилотининг камари учун жанг

10 раунд

55,7 кг

8

Исломбек Пирманов

Ўзбекистон

-

Рауф Агаев

Озарбайжон

 

 

 

.