Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси 39 ёшли пиёдани уриб юборди

Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси 39 ёшли пиёдани уриб юборди

Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси белгиланмаган жойдан ўтмоқчи бўлган 39 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 30 январь куни тахминан соат 00:10 да юз берган. Шайхонтоҳур туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида Бухоро вилоятида туғилган 26 ёшли Учқун Р. Cobalt’ини бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан ўтмоқчи бўлган сурхондарёлик 39 ёшли эркак Қ.Н.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган бадан шикастлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда