Тошкентда Cobalt ва тепловоз тўқнашиб кетди

Тошкентда Cobalt ва тепловоз тўқнашиб кетди

8 февраль куни соат 13:00 ларда, пойтахтнинг Яшнобод тумани, Паркент ҳамда Оҳангарон кўчалари кесишмасида, 1962 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги Cobalt ҳамда 8 та вагон билан ҳаракатланиб кетаётган, О.А. бошқарувидаги "ТЭМ2-7084" русумли тепловоз иштирокида тўқнашув содир бўлди.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.  

Мазкур ҳодиса бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.