Тошкентда COVID-19 билан касалланганлар учун тақсимлаш марказлари очилади

Тошкентда COVID-19 билан касалланганлар учун тақсимлаш марказлари очилади
1 июль куни кечаси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ДХХ тасарруфидаги “Ёшлик” спорт-соғломлаштириш мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мажмуада 2 июлдан бошлаб коронавирусга гумон қилинган беморларни қабул қилиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тақсимлаш маркази сифатида очилади. Ҳоким 500 ўринлик марказ шароитлари билан танишди. 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 июлдан 770 ўринлик “Универсал” спорт мажмуасидаги тақсимлаш маркази ҳам қайта очилишини таъкидлади.
 
“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасидаги тақсимлаш маркази 5 июлдан очилиши режалаштирилмоқда. Тошкентда умумий ҳисобда 2 мингдан ортиқ ўринга эга заҳира шакллантирилади.