Тошкентда электр подстанциясида ёнғин содир бўлди

Тошкентда электр подстанциясида ёнғин содир бўлди

Бугун, 21 март куни соат 16:44 да пойтахтнинг Яшнобод тумани, Элбек кўчаcида жойлашган электр подстанциясида ёнғин содир бўлди.

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, вазирликнинг ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари ёнғин содир бўлган жойга етиб боришган. Етиб боргач, қуввати 16 минг кВА бўлган трансформатор ёниб кетгани маълум бўлди.

Ёнғин соат 17:09 да ўчирилган.