Тошкентда эски креслоларни подъезд орқали чиқаришга эринган аёл уни 9-қават балконидан улоқтирди

Тошкентда эски креслоларни подъезд орқали чиқаришга эринган аёл уни 9-қават балконидан улоқтирди

Тошкентда аёл тўққизинчи қават балконидан креслоларни улоқтириб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда юқоридан тушган кресло уй ёнида турган Spark устига тушишига сал қолганини кўриш мумкин. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унда айтилишича, воқеа 9 сентябрь куни соат 13:30 да юз берган. Муқаддам судланган 38 ёшли аёл Д.А. маст ҳолда бўлиб, бирор сабабсиз Яшнобод тумани Қорасув кўчасидаги уйнинг 9-қаватидан креслоларни улоқтириб юборган.

Ҳолатга аниқлик киритиш учун воқеа жойига профилактика инспектори етиб бориб, аёл билан профилактик суҳбат ўтказган. Суҳбат давомида аёл анчадан буён эски мебелидан қутулмоқчи бўлганини, аммо подъезд орқали чиқаришга эринганини айтган ва қилга ишидан пушаймонлигини билдирган.

Қайд этилишича, ҳолат туфайли ҳеч ким жабрланмаган. Аёлга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича баённома расмийлаштирилган ва тўпланган ҳужжатлар Яшнобод тумани судига йўналтирилган.