Тошкентда газ таъминоти рақамлашади

Тошкентда газ таъминоти рақамлашади

“Рақамли Тошкент” комплекс дастурини амалга ошириш мақсадида соҳаларда телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан тажриба сифатида Яккасарой тумани “Сара Бўстон” кўчасида жойлашган 300-сонли газ тақсимлаш пунктига модем ўрнатилди. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Тошкент шаҳар" МЧЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу модем орқали “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ томонидан истеъмолчиларга хавфсиз ва бир меъёрда газ таъминотини етказилиш мониторингини, яъни кузатиш имкониятини беради. 

—  Мазкур кузатув жараёни марказий авария-диспетчерлик хизмати томонидан кечаю-кундуз амалга оширилади. Яъни, жойлардаги газ тақсимлаш пунктида газ босимини юқори ёки паст бўлаётган даражасини аниқ вақти билан кўрсатиб туради. Энг муҳими, бу истеъмолчиларнинг хавфсизлигини олдини олиш, ҳамда бир меъёрда газ таъминоти билан таъминланишига эришилади. 

Мазкур монитор орқали ер ости газ қувурларининг жойлашуви, диаметри, ҳамда аниқланган носозликлар бўйича газ қувурларини вақтинча газ таъминотидан тўхтатиб турилишида қулайликлар ҳақида маълумотга эга бўлиш имкониятини беради.  

Ҳар қандай носозлик ёки содир бўлган ҳолатларни вақтида аниқлаш ва зудлик билан бартараф этиш мақсадида, Авария диспетчерлик хизматига Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг 101 ва Ички ишлар бошқармасининг 102 қисқа телефон рақамлари тўғридан-тўғри алоқа воситалари ўрнатилган бўлсада, мазкур технология ҳам яна бир муҳим вазифани — хавфсизликнинг олдини олишга хизмат қилади, — дейди “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бош муҳандиси Дониёр Сайдалиев.