Тошкентда гиёҳ савдосига чек қўйилди

Тошкентда гиёҳ савдосига чек қўйилди

3 март куни Тошкент шаҳрида яшовчи 1974 й.т. И.Л. таниши В.Ш.дан Тожикистон Республикасидан айланма йўллар орқали яширин тарзда олиб ўтилган 1 кг "гашиш" гиёҳвандлик воситасини олаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан Миробод туманида ушланган. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.