Тошкентда гиёҳвандлик моддасини ишлаб чиқариш учун "лаборатория" очган талабалар ушланди

Тошкентда гиёҳвандлик моддасини ишлаб чиқариш учун

Тошкент шаҳрида ижарага олинган учта хонадонда "мефедрон" синтетик гиёҳвандлик моддасини яширин лаборатория шароитида ишлаб чиқаришни йўлга қўйилганлар ушланди.

Аниқланишича, мазкур хонадонларда 892 гр "мефедрон" 45 гр "альфа-П" ва посинтетик моддалари ҳамда хомашё сифатида фойдаланиладиган 360 литрдан ортиқ заҳарли кимёвий моддалар ва зарур асбоб ускуналар борлиги аниқланди.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари томонидан хилват жойларга яшириб қўйилган 898 гр "мефедрон" моддаси, 15 литр ва 12 кг миқдоридаги турли ҳил кимёвий моддалар ҳамда 8 литр "бромкетон" олиб қўйилди.

Бундан ташқари, ноқонуний йўллар билан "биткоин" криптовалютасида жамғарилган 113 минг 773 АҚШ доллари мусодара қилинди.

Қайд этилишича, 1992 ва 2000 йиллар оралиғида туғилган гуруҳ аъзоларининг 3 нафари Тошкент ва хориждаги нуфузли ОТМлари талабалари экани маълум бўлди.

Шунингдек, синтетик гиёҳвандлик моддаларини чет элдан кириб келган ҳам чек қўйилди.

Хусусан, юк машинасида чет элдан келтирилган электросамокат ичига яшириб қўйилган 1 кг 994 гр "мефедрон" ва 499 гр "спайс" моддалари ҳамда 6 дона "гашиш" капсуласини қабул қилиб олган вақтида тошкентлик 25 ёшли муқаддам судланган шахс ушланди.

Шунингдек, 1984 йилда туғилган фуқаро хориждан юк машинасида олиб келинган электросамокат ичига яшириб қўйилган 500 гр героин, 947 гр гашиш, 500 дона LSD номли гиёҳвандлик модда ва 60 дона гашиш капсуласини қабул қилиб олган вақтида қўлга олинди.

Маълум бўлишича, мазкур шахслар Тошкентда интернетда гиёҳвандлик моддасини сотувчи гуруҳнинг фаол аъзолари бўлиб, катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини сотиш ва тарқатиш билан шуғулланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.