14 декабрь куни тахминан соат 19:30да Шайхонтоҳур туманининг Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Orlando ёниб кетган. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ёнғин автомобиль капоти остидаги қисқа туташув оқибатида юзага келган.
Рулда бўлган 40 ёшли Ш.А. транспорт воситасини тўхтатиб, вояга етмаган болалари - 17 ёшли С.А. ва 15 ёшли С.А.лар билан автомобилдан тушиб кетган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.