Тошкентда ҳайдовчи ЙҲХБ ЙПХ инспекторини уриб кетди

Тошкентда ҳайдовчи ЙҲХБ ЙПХ инспекторини уриб кетди

18 октябрь куни соат 08:00 да Шайхонтоҳур туманидаги Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

«Ласетти» автомобилининг (давлат рақами 01 К 060 LA) 25 ёшли ҳайдовчиси Анвар Р. ушбу кесишмада йўл ҳаракатини тартибга солиб турган ЙҲХБ ЙПХ инспектори лейтенант М.Д.ни уриб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходими тан жароҳати олган ҳолида касалхонага олиб кетилди. Ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.