Тошкентда ҳомиладор аёлни қийнаган ака-ука босқинчи қўлга олинди (видео)

Тошкентда ҳомиладор аёлни қийнаган ака-ука босқинчи қўлга олинди (видео)

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонларнинг бирига 30 ноябр куни икки кишидан иборат жиноий гуруҳ бостириб кириб, жиноят содир этишади. Бу ҳақда «Тошкент» телеканали репортажида маълум қилинди.

Улар хонадон бекаси ва унинг 6 ёшли фарзандига куч ишлатиб, қийнаб, уйдан пул ва қимматли буюмларни олиб чиқиб кетишган. Воқеа жойига етиб келган тезкор гуруҳнинг аниқлашича, босқинчилар ака-ука бўлган. Улар жиноят изини яширишга ҳаракат қилишган.

Ака-укалар қўлга олингач, жиноят содир этилган уйда воқеалар қандай кечганини уларнинг ўзлари айтиб беришган.

Айни вақтда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси сифатида қўлланилган. Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан бегона шахсларга эшикларини очмаслигини сўраган.