Тошкентда ИИББ собиқ ходими Cobalt’ида фуқарони уриб юборди

Тошкентда ИИББ собиқ ходими Cobalt’ида фуқарони уриб юборди

17 июл куни тахминан соат 22:00 да Чилонзор тумани Чўпон-ота кўчасида 45 ёшли Тошкент шаҳар ИИББнинг собиқ ходими Жафар Ж. Cobalt автомобили бошқарувни йўқотиб, йўл бўйида жойлашган кафега урилган. 

ЙТҲ оқибатида кафе олдида турган 32 ёшли Бекзод Мамадалиев ва ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бекзод Мамадалиев жабрланувчи деб тан олинди, ҳайдовчи эса гумонланувчи сифатида жалб этилди.