Тошкентда «ИСУЗУ» русумидаги автобус ағдарилиб кетди. Бир қанча йўловчи жароҳат олди

Тошкентда «ИСУЗУ» русумидаги автобус ағдарилиб кетди. Бир қанча йўловчи жароҳат олди

Бугун, 7 май куни соат 11:15 атрофида, "12-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 287 бўлган, 130-сонли автобус йўналишида ҳаракатланувчи «ИСУЗУ» русумли автобус Нилуфар 3-тор кўчаси бўйлаб Нилуфар чорраҳаси томон бошқариб келаётган вақтда, мазкур чорраҳасида Матиз русумли енгил автомобиль автобусни чап томонига келиб урилган. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада автобус мувозанатни йўқотиб ағдарилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу йўл транспорт ҳодисаси «Матиз» ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши натижасида содир бўлган. 

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобуснинг тўрт нафар йўловчисига тан жарохати етган ва улар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларига нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан расмийлаштирилган.