Тошкентда “Исузу” ва “Камаз” тўқнашиб кетди

Тошкентда “Исузу” ва “Камаз” тўқнашиб кетди

Бугун 20 март куни соат 16:30 лар атрофида Олмазор тумани “Тошкент ўйинчоқлари” заводи бекатида оғир юк машинаси ва автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат АЖ хабар қилди.

Дастлабки хулосаларга кўра, 8-автобус саройи тасарруфидаги 109-йўналишда қатновчи, Р.Миртиллаев бошқарувидаги “Исузу” русумли автобус бекатда ҳаракатсиз ҳолатда бўлган. 

2004 йилда туғилган (15 ёш) Б.К бошқарувидаги “Камаз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчининг  эҳтиётсизлиги оқибатида  ёнлаб ўтаётган вақтда автобуснинг чап ён қисмига урилган. 

Ушбу тўқнашув натижасида 2 киши жароҳатланган ва ўз вақтида шифохонага етказилган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси воқеа жойида баённома расмийлаштирган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Йўлларда ҳаракатланганда жамоат транспортига ҳалақит берманг. Унинг йўналишда эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилманг. Зеро, унда ҳар биримизнинг яқинларимиз бўлиши мумкин. Уларнинг ҳаётини хавфга қўйишга эса ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.