Тошкентда катта миқдордаги "тропикамид" айланмаси фош қилинди

Тошкентда катта миқдордаги

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.И. ва А.Б.лар ўзлари истиқомат қилаётган хонадонда 7600 дона “Тропикамид” дори воситаларини қонунга хилоф равишда сақлашаётганлиги аниқланди.

Тадбир Давлат божхона қўмитаси, ИИВ ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Тезкор тадбирда давомида ушбу дори воситаларини дорихоналарга ноқонуний равишда тарқатиш билан шуғулланиб келган яна 2 нафар шахс – А.Ж ва П.М. ҳам қўлга олинди.

Ўтказилган мазкур тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳри ҳудудида яширин равишда тарқатилиши режалаштирилган умумий қиймати 1 млрд. 216 млн. 160 минг сўмлик дори воситалари қонунбузарлардан олиб қўйилди.