Тошкентда контейнер ортилган юк машинаси кўприк остидаги бетонга урилди

Тошкентда контейнер ортилган юк машинаси кўприк остидаги бетонга урилди

Тошкентнинг Яккасарой туманида контейнер ортилган Howo юк машинаси кўприк остидаги бетонга урилди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 июль куни соат 11:40 ларда Яккасарой тумани, КҲАЙ–Бобур кўчалари кесишмаси кўприк остида ҳайдовчи Н.Д. Howo юк машинасида 3.13 «чекланган баландлик» йўл белгисига амал қилмай ҳаракатланиб, кўприк остидаги бетонга урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.