Тошкентда «Lacetti» ҳамда «Spark» ўзаро тўқнашиб кетди

Тошкентда «Lacetti» ҳамда «Spark» ўзаро тўқнашиб кетди

25 ноябрь куни пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида «Lacetti» «Spark» автомобили билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида «Lacetti» ва «Spark» русумли автомашиналар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида икки фуқаро жабрланган, улар касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.