Тошкентда Литва таълим дастурлари асосида билим берувчи мактаб очилади

Тошкентда Литва таълим дастурлари асосида билим берувчи мактаб очилади

26 февраль куни пойтахт ҳокимлигида Литва Республикасининг спикери муовини Ирена Шяулене бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқот давомида ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмонов меҳмонларга Тошкентда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, пойтахтнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ масалалар ва ютуқлар ҳақида сўзлаб берди.

Меҳмонлар Вильнюснинг ахборот технологияларини қўллаш, смартфон орқали тўлов қилиш мумкин бўлган пуллик автотураргоҳлар, пластик буюмларни утилизация қилиш ва шаҳар байрамларини ташкиллаштириш борасидаги ютуқлари ҳақида айтиб ўтдилар.

Битирувчиларининг Европа олий таълим муассасаларига кириш имкониятини ошириш учун Тошкентда Ўзбекистон таълим талаблари билан бир қаторда Литва таълим дастурлари асосида билим берувчи мактабни очиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар туризм ва маданий алмашинувга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ҳамкорликни ривожлантириш истагини билдирдилар.