Тошкентда мактаб ўқувчисининг ота-онаси ўғлининг пичоқ билан суратга тушгани учун жазоланди

Тошкентда мактаб ўқувчисининг ота-онаси ўғлининг пичоқ билан суратга тушгани учун жазоланди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчисининг пичоқ билан тушган сурати тарқалди.

Тармоқ фойдаланувчилари ўз норозилигини билдиргандан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари сурат билан қизиқди. Суриштирув давомида суратдаги йигит Олмазор туманидаги мактабларнинг бирида таҳсил олувчи, 11 синфнинг 17 ёшли ўқувчиси экани маълум бўлди.

Мавжуд маълумотларга кўра, йигитнинг ота онаси МжТКнинг тегишли моддасига кўра жаримага тортилган. Бундан ташқари, мактаб ўқувчилари билан пичоқ олиб юришнинг салбий оқибатлари бўйича суҳбат уюштирилган. Суҳбат жараёнида психологлар ва профилактика инспекторлари иштирок этган.